Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:51

Янис Варуфакис: ЕИнинг Грецияни қутқариш режаси барбод бўлиши аниқ


Греция собиқ молия вазири Янис Варуфакис Европа Иттифоқининг Грецияни дефолтдан қутқариш режаси барбод бўлишидан огоҳлантирди.

– Бу дастур ким тарафидан ижро этилишидан қатъий назар барбод бўлиши аниқ ва бу Греция макроиқтисодиётидаги энг йирик таназзул бўлади, - деди Варуфакис.

Грецияликлар шу ой бошида ўтказилган референдумда мамлакатни молиявий инқироздан олиб чиқиш мақсадидаги халқаро ёрдам шартларини қабул қилмаслик борасида овоз берганидан сўнг Варуфакис молия вазири лавозимидан истеъфо берган эди.

Жума куни Греция бош вазири Алексис Ципрас ҳукуматнинг кредиторлар билан келишувига қарши чиққан ўн нафар аъзосини истеъфога чиқарган.

Аввалроқ Евроҳудудга кирувчи мамлакатлар молия вазирлари Грецияга етти миллиард қарз бериб туришга рози бўлишган эди.

Греция ҳукумати кредиторлар талаб қилган ислоҳотларни амалга оширишга рози бўлиши ортидан бунга эришилганди.

XS
SM
MD
LG