Линклар

logo-print

Украина шарқида қуролли қарама-қаршилик кучайса Вашингтон Россияга қарши санкцияларни кучайтириши мумкин.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Викторя Нуланд Украинанинг “112” телкаканалига берган суҳбатида таъкидлади.

– Жорий санкциялар Минск келишимининг тўла бажарилгунига қадар амалда бўлади. Низо кескинлашадиган бўлса санкциялар кучайтирилади, - деди Нуланд.

Айни пайтда Украинада ўт очишни тўхтатиш келишими бузилаётгани ҳақида тинимсиз хабарлар келмоқда.

Украина Ички ишлар вазирлигига кўра, 18 июлга ўтар кечаси россияпараст қуроллилар Авдеевка шаҳридаги аҳоли кварталларини миномётдан ўққа тутган.

Оқибатда, уч киши, жумладан 10 ёшли бола ҳалок бўлган.

Ўз навбатида айирмачилар ҳам Украина ҳукуматини оташкесим шартларини бузганликда айбламоқда.

Уларни иддаосича, Донецк вилоятининг Спартак қишлоғини украин кучлари ўққа тутган.

XS
SM
MD
LG