Линклар

Обама Эрон билан имзоланган шартнома тўғрисида тушунтириш берди


Барак Обама.

Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама америкаликларга ҳафталик мурожаатида ядровий дастурни чеклаш бўйича Эрон билан имзоланган шартноманинг айрим жиҳатлари бўйича тушунтириш берди.

Обаманинг айтишича, шартномада Эрон ўз уран заҳирасини 98 фоизга, бойитилган уран ишлаб чиқариладиган центрифугалар сонини 20 мингдан 6 минггача қисқартириши белгиланган.

Бундан ташқари Эрон оғир сувда ишловчи Арак реакторини плутоний ишлаб чиқара олмайдиган қилиб қайта қуриш мажбуриятини олган. Шунингдек, Эрон кейинги 15 йил мобайнида бу каби бирорта реактор барпо этишга ҳақли эмас.

Обамага кўра, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ҳарбий инспекторлари Эроннинг барча ядровий объектларини назорат қилиб боради. Теҳрон шартномага амал қилмаётгани аниқланса, Эронга нисбатан жорий этилган барча иқтисодий санкциялар яна қайта жорий этилади.

14 июлда дунёнинг олти етакчи давлати ва Эрон ўртасида Венда эришилган шартномага асосан Теҳрон ўз ядровий дастурини чеклаши лозим, бунинг эвазига Теҳронга нисбатан халқаро санкциялар босқичма-босқич бекор қилинади.

Мазкур музокараларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлган беш аъзоси - АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция, шунингдек, Германия ва Европа Иттифоқи иштирок этган.

XS
SM
MD
LG