Линклар

logo-print

Грузияда Россияга қарши намойиш ўтказилди


Грузия пойтахти Тбилисида уч мингдан ортиқ одам аксилроссия намойишида иштирок этди.

Намойишчилар Россияни ўзларини мустақил деб эълон қилган Абхазия ва Жанубий Осетия айримачи республикаларини оккупация қилганликда айблади. Ҳукумат уйи олдига тўпланган намойишчилар “душман билан ҳамкорлик қилишни тўхтатишни” талаб этди.

Аввалроқ Грузия Москвани Жанубий Осетия билан чегараларни бир томонлама демаркация қилганликда айблаб, Тбилисидаги Швейцария элчихонаси орқали Кремлга норозилик нотаси топширган эди. Москва бу айбловни рад этган.

Россия Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини 2008 йил августида Грузия билан бўлган беш кунлик урушдан сўнг тан олган эди.

Грузия мазкур икки минтақани Россия босиб олган, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG