Линклар

logo-print

FIFA собиқ вице президенти судда билдирилган айбловни тан олмади


FIFA собиқ вице президенти Жеффри Уэбб.

FIFA собиқ вице президенти Жеффри Уэбб.

Халқаро футбол федерацияси – FIFA собиқ вице президенти Жеффри Уэбб Нью Йоркда ташкилотдаги коррупция юзасидан ўтган суд жараёнида ўзига билдирилган айбларни тан олмади.

Уэбб 10 миллион долларни гаровга қўйиш эвазига ҳибсдан чиқарилди. Британия фуқароси бўлган Жеффри Уэбб ФБРга паспортини топширди ва суд биносидан 20 километрдан кўпроққа узоқлашмаслик ҳақида мажбурият олди.

Уэбб FIFAнинг коррупцияда айбланиб судга келтирилган биринчи амалдори бўлди. У Швейцариянинг Цюрих шаҳрида май ойида етти ҳамкасби билан ҳибсга олинган эди. Уэбб АҚШ талаби билан 15 июлда Нью Йоркка экстрадиция қилинган.

Халқаро футбол федерациясидаги коррупция юзасидан Швейцария ва АҚШда очилган жиноят иши бўйича жами 14 одам айбланмоқда. Нью Йорк суди мазкур шахсларга май ойида айблов билдирган эди.

XS
SM
MD
LG