Линклар

Тошкентда коммунал хизматлардан қарздорликни кескин камайтиришга кўрсатма берилди


Тошкент шаҳар ҳокимияти тегишли ташкилотларга аҳолининг коммунал хизматлардан бўлган қарздорлигини кескин камайтириш ҳақида кўрсатма берди.

Ҳокимиятнинг расмий сайтида билдирилишича, шу мақсадда махсус мониторинг гуруҳи тузилади. Мазкур гуруҳ коммунал хизматлар учун ҳақ тўланишишини назорат қилиб боради.

Кўрсатмага биноан, 20 августгача барча кўчмас мулк объектлари ва уларда яшаётган одамлар сони ҳақида аниқ маълумот йиғилиши лозим. Асосий эътибор рўйхатсиз яшаётган одамлар ва айниқса балоғатга етмаган болаларни аниқлашга қаратилиши керак. Шундан келиб чиққан ҳолда коммунал хизматлардан қарздорлик миқдорини аниқлаш ҳамда бу қарзни тўлатиш учун ҳаракат қилинади.

Мазкур мониторингни ўтказиш учун пойтахт туманларида шатаблар ташкил этилади. Штаблар таркиби туман ҳокимияти, Ички ишлар бошқармаси, Солиқ бошқармаси, “Маҳалла” жамғармаси ва коммунал хизматлар вакилларидан иборат бўлади.

XS
SM
MD
LG