Линклар

logo-print

Генерал Дўстим: “Зарурат бўлса жангларда ўзим қатнашаман”

Генерал Абдурашид Дўстим Форёбдаги ўзбек қишлоқларини жангарилардан тозалаш учун туркия сафарини бекор қилди.

Генерал Абдурашид Дўстим Форёбдаги ўзбек қишлоқларини жангарилардан тозалаш учун туркия сафарини бекор қилди.

Афғонистон вице президенти ва мамлакат ўзбеклари раҳбари генерал Абдурашид Дўстим Форёб вилоятида нотинчликлар юз бериши opтидан мазкур ҳудудга етиб борди. У шимолда барқарорликни тиклаш учун зарур бўлса ўзи шахсан жангларда иштирок этишини ҳам таъкидлади. Дўстим куни кеча Фoрёб вилоятида ўзбекларнинг қатор қишлоқлари жангарилар назоратига ўтиши муносабати билан Туркия сафарини тўхтатиб Афғонистонга қайтган эди.

Сўнгги кунларда толиблар аксарият этник ўзбеклар ҳаёт кечирадиган Форёб вилоятининг Алмор, Қайсор ва Ширин Тагоб туманларида юз қишлоқни ўз назорати остига олган эди. Жангариларнинг кейинги кунлардаги ҳужумлари шимол аҳолиси хавфсизлигига жиддий таҳдид саналади. Форёбда жангари толиблар ҳужумлари авж олган кунларда Афғонистон вице президенти Дўстим Туркияда эди. Шимолдаги қалтис вазият уни шошилинч равишда мамлакатга қайтишига сабаб бўлгани айтилади.

Жума куни Афғонистон шимолидаги Жузжон вилояти макази Шибирғон шаҳрига борган Дўстим барқарорликни тиклаш учун ўзи ҳам жангларда қатнашишга тайёр эканини билдирди:

- Мен аскар бўлиб жангда иштирок этишликка ҳам тайёрман. Яраланишдан, шаҳид бўлишдан ҳам қўрқмайман,- деди генерал Дўстим.

Сўнгги ҳафталар ичида Афғонистон шимолий вилоятлари хавфсизлиги ўтган 14 йил бадалида мисли кўрилмаган даражада ёмонлашди. Мамлакат хавфсизлик органлари мулозимлари шимолий вилоятларда жангариларнинг муваффақияти хорижлик жангарилар, жумладан, Ўзбекистон исломий ҳаракатига содиқ қуролли гуруҳларнинг Покистондан Афғонистон шимолига ўтгани билан боғлиқ эканини айтадилар.

Афғонистон шимолида жойлашган Балх вилояти ҳокими Ато Муҳаммад Нур ҳам жума куни Рамазон ҳайити муносабати билан Мазори Шариф шаҳрида қилган чиқишида, шимолий вилоятларда жангариларга қарши курашиш учунгенерал Дўстим ва Ҳожи Муҳаммад Муҳаққиқлар билан иттифоқ тузгани тўғрисида хабар берди:

- Мен, генерал Дўстим ва Устод Муҳаққиқ ўзаро ҳамкорликда шимолий вилоятларда террорчиларга қарши курашиш мақсадида қарор қабул қилганмиз, - деди Балх вилояти ҳокими.

Афғонистон хавфсизлик кучларининг олий мартабали расмийлари ҳам шимол хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакат ҳарбий кучлари кенг қамровли ҳарбий амалиётлар ўтказишга тайёргарлик кўраётганини таъкидламоқдалар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG