Линклар

logo-print

Хоманаий: “такаббур” АҚШга қарши мухолиф Эрон позицияси ўзгармайди


Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий

Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий

Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг айтишича, ядровий дастур юзасидан қудратли давлатлар ўртасида битим имзоланган эса-да, “такаббур” Қўшма Штатларга қарши Эроннинг мухолиф позицияси “ўзрагмасдан қолади”.

18 июль куни Ийд ал фитр байрамида чиқиш қилган Хоманаий Яқин Шарқ масаласида Теҳрон АҚШ сиёсатига қарши мавқеъда қолишини билдириди.

14 июль куни Венада имзоланган битимга мувофиқ, Теҳрон ядровий дастурини чекласа, унга нисбатан қўлланилаётган санкциялар босқичма-босқич олиб ташланади.

Эрон сиёсатида якуний сўзни гапириш ҳаққига эга бўлган Хоманаий Эрон мудофаа ва инқилобий тамойилларидан воз кечмайди, дея билдирди.

XS
SM
MD
LG