Линклар

logo-print

Британия Бош вазири Девид Камерон Британия Суриядаги “Исломий Давлат” (ИД) экстремист гуруҳини йўқ қилишда каттароқ роль ўйнаши лозимлигини айтди.

"Мен Британиянинг фаолроқ бўлишини истайман," деди Камерон 19 июль куни Американинг NBC телевизион каналига берган интервьюсида.

"Биз халифаликни - хоҳ у Сурияда бўлсин, хоҳ Ироқда - йўқ қилишимиз керак," деди Британия Бош вазири.

Британия Ироқда ИД гуруҳига қарши ҳаво ҳужумларини уюштириб келади, аммо Суриядаги амалиёти фақат жосуслик учоқларини юбориш билан чекланган.

2013 йилда Девид Камерон ҳукумати Сурия ҳукумати кучларига қарши ҳаво ҳужумларида иштирок этиш ташаббуси билан чиққан, аммо парламент изнини ололмаган эди.

XS
SM
MD
LG