Линклар

Афғонистон: НАТО ҳаво ҳужумида камида саккиз нафар афғон аскари кўз юмди


Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига қўшни вилоятда коалиция кучлари тарафидан уюштирилган ҳаво ҳужумида камида саккиз нафар афғон аскари ҳалок бўлди.

Логар вилояти бўйича армия қўмондони Абдул Раззоқнинг айтишича, 20 июль кунги АҚШ ҳужумида яна тўрт нафар ҳукумат аскари жароҳат олган.

Бироқ AFP агентлигининг воқеа рўй берган Бараки Барак тумани ҳокими Муҳаммад Раҳим Аминга таяниб хабар беришича, ҳалок бўлган аскарлар сони 10 кишига етган.

Ҳоким НАТО ҳужуми толибон жанггарилари фаол бўлган ушбу ҳудудда хато туфайли рўй берганини айтган.

Исми очиқланмаган АҚШ ҳарбий кучлари расмийси AFP агентлигига Афғонистонда 20 июнь куни америкаликлар иштирокида рўй берган воқеадан хабардор эканини айтган.

XS
SM
MD
LG