Линклар

20 июлда Гавана ва Вашингтонда 50 йиллик танаффусдан кейин, АҚШ ва Куба элчихоналари очилмоқда.

АҚШ пойтахтида Куба элчихонасининг очилиш маросимига Куба Ташқи ишлар вазири Бруно Родригес ташриф буюрди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Гаванага август ойида сафар қилади ва Америка элчихонасида давлат байроғини кўтариш маросимида иштирок этади.

АҚШ ва Куба ўртасидаги дипломатик алоқалар илк бор XIX асрда ўрнатилган ва 1961 йилда узилган эди.

Дипломатик алоқаларни қайта тиклаш қарори 2014 йил 17 декабрда эълон қилинди.

1960 йиллар бошида АҚШ Кубага нисбатан савдо эмбаргосини киритган эди.

2015 йил апрель ойида президентлар Барак Обама ва Рауль Кастро илк бор учрашди.

XS
SM
MD
LG