Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:57

Россияга юк вагонида келган ўзбекистонликлар ушланди


Россиянинг Зауралье минтақасида икки Ўзбекистон фуқароси чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланмоқда.

Курган вилояти прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, 30 ёшли эркак ва 40 ёшли аёл апрель ойида электропоезднинг юк вагонида Россия ҳудудига ноқонуний киришга уринган.

Айбланувчиларнинг шу йил бошида Россиядан чиқариб юборилгани хабар қилинади.

Қўйилаётган айбов тасдиқланса, Ўзбекистон фуқаролари олти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Озодлик бугунга қадар Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудига пиёда, отда ва, ҳаттоки, чанғида ўтишга уринганликлари ҳақида бир неча бор хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG