Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:07

МХХ генерали Ҳаëт Шарифхўжаев ҳибсга олинди, укаси эса "раскрутка" қилинди


Ҳаëт Шарифхўжаевнинг номаълум рассом чизган сурати
Ҳаëт Шарифхўжаевнинг номаълум рассом чизган сурати

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари¸ МХХ шахсий таркиб хавфсизлигини таъминловчи назорат хизматининг бошлиғи Ҳаëт Шавкатович Шарифxўжаев қамоққа олинган. Мамлакат бошқарув элитасига яқин ва бир-биридан мустақил икки манбанинг Озодликка маълум қилишича¸ генерал Ҳаëт Шарифxўжаев бундан бир ҳафта илгари қўлига кишан солиниб, уйидан халқ орасида "Гвардейский" деб аталадиган қамоққа олиб кетилган.

Генерал Шарифхўжаев ва унинг укаси Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани "жазолаш маъракаси" бошида турган мулозимлар сифатида кўрилади.

Манбаларга кўра, ҳибсга олиш пайтида собиқ СНБ мулозими қаршилик кўрсатмаган.

52 ёшли Шарифхўжаев ўтган ой ишдан олиниб, Тошкент Олий МХХ мактабига оддий ўқитувчи қилиб юборилган ва тергов остида эди.

Ҳаëт Шавкатович устидан очилган жиноий иш доирасида унинг уйида бир неча бор тинтув ўтказилганидан кейин, генерал коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштириш бўйича гумонланиб, эҳтиëт чораси сифатида судгача ҳибсга олинган. Юқори рутбали маҳбус СНБнинг СИЗОсида бир кишилик камерага қамаб қўйилган,” деди Озодлик манбаларидан бири.

МХХ генерали Ҳаëт Шарифхўжаев ҳибсга олинди, укаси эса "раскрутка" қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:25 0:00
Бевосита линк

Бундан олдин Озодлик манбалари тинтув пайтида собиқ генерал уйидан тасвирий санъат асарлари ва қадимий қўлëзма китоблар топилганини билдирган эди.

Озодлик билан боғланган ва ўзини Ҳаëт Шарифхўжаевдан жабр кўрган мазлум сифатида тақдим қилган манба иддаосига кўра, “собиқ МХХ раиси ўринбосари маҳкумларни ноинсоний қийнагани учун Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзияев ташаббуси билан" қамоққа олинган.

Иккита ИИВ ходими ва битта прокурорни қамаб, уларни, тез бўйнига олсин дея, қийноққа солган. Қийналганлар яқинларини Мирзиëев қабул қилиб, Ҳаëт Шарифхўжаевни жазолаш масаласини кўтарган,” деди мазкур манба.

Озодликнинг мамлакат бошқарув элитасига яқин яна бир манбанинг айтишича¸ Ҳаёт Шарифхўжаев ва унинг укаси, МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи, полковник Жавдат Шарифxўжаевлар "муаммолари ўтган йили бошланган”.

"Июль жазирамасида Ҳаëт Шарифхўжаевни ўзи ишлаган МХХ подвалидаги ўта хавфли жиноятчилар сақланадиган камерага қамалиши ўтган йилдан бери кутилаëтган воқеа эди. Сал олдин айни подвалга Ҳаëтниннг укаси, МХХ полковниги Жавдат Бекободдаги колониядан олиб келинди ва қайта сўроқ қилиниб, "раскрутка" қилинди. Унга яна тўрт йил қўшиб берилди¸" дея иддао қилди Озодлик манбаси.

Унинг илова қилишича¸ жорий йил бошида суд ҳукми билан 15 йилга қамалган Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси собиқ бошлиғи, Иброҳим Деҳқонбоев, ҳам Ҳаëт Шарифхўжаевга қарши кўрсатма берган.

Ўтган йилнинг август ойида ҳибсга олинган МХХ полковниги билан бирга у ташкил қилгани айтилаётган гуруҳга алоқадорлик гумонида яна ўнлаб одам қамалган эди.

"Табиий жараён"

Озодликнинг яна бир манбаси эса “Ҳаëт Шарифхўжаев турма лохмачлари кўмагида маҳбусларни ўта ноинсоний тарзда қийнагани фактлари бўйича айблов очилганлигини” таъкидлади.

Унга кўра¸ генерал Ҳаёт Шарифхўжаев ишдан олиниши “кейинги бир йил ичида Миллий Хавфсизлик Хизматининг ўнлаб нуфузли зобитлари ишдан олиниб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилиши ортидан кутилган табиий жараëндир.

"Жиноят оламида Ҳусан Московский дея танилган авторитет ҳам қамоққа олингач, энг аввало Ҳаëт Шарифхўжаевга қарши кўрсатма берган¸" деди бу манба.

Ўтган ойда Ҳаëт Шарифхўжаевнинг "туғишган жияни" Ўзбекистон Адлия вазирлиги Суд департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг собиқ бошлиғи Жаҳонгир Ғуломов ҳибсга олинган эди.

Озодлик ўтган йили қамоққа олинган ўндан ортиқ МХХ зобитларининг ҳозирда ишдан четлаштирилган МХХ генерали Ҳаёт Шарифхўжаевга алоқадор эканига доир мақолани нашр этган эди.

Ички кураш

Озодлик манбаларининг айтишича¸ бу воқеани МХХнинг яна бир генерали Шуҳрат Ғуломов бошқараётган гуруҳнинг ғалабаси сифатида малакалаш мумкин.

Собиқ МХХ ходимига кўра¸ кейинги бир йилдан ортиқ вақт ичида МХХнинг икки генерали – Ҳаёт Шарифхўжаев ва Шуҳрат Ғуломовлар бошқараётган икки гуруҳ МХХда устувор мавқега эга бўлиш учун кураш олиб борган.

Иддао қилинишича, Ҳаёт Шарифхўжаев гуруҳи Ўзбекистон Республикаси бош вазири, Шавкат Мирзиёевнинг манфаатларини ҳимоя қилган.

Яна бир МХХ генерали Шуҳрат Ғуломов эса, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова тарафдори экани айтилади.

Ëвлашаëтган бу икки генералнинг 2005 йил 13 май куни Андижонда юз берган исëнни бостириш пайтида раҳбарият назарига тушиб¸ мансаб зинапояларидан кўтарилгани ҳақида маълумотлар бор.

Ҳаëт Шарифхўжаев Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллиги муносабати билан “Шон-шараф” ордени билан тақдирланган эди.

У МХХ зобитлари ва турли поғонадаги раҳбарлар ҳақида компроматларга эга бўлган иккинчи раҳбар ҳисобланган.

Ўз исми сир қолишини истаган МХХ собиқ ходимларидан бирининг микрофонсиз суҳбатда айтишича¸ хавфсизлик хизматининг барча ходимлари, биринчи навбатда, Шарифхўжаевдан, ундан кейин эса МХХ Раиси Иноятовдан қўрққанлар.

Озодлик суҳбатдошлари назарида, “қудратли” Шарифхўжаев МХХнинг яна бир генерали Ғуломов тарафидан “усталик билан олиб борилган тактик” кураш қурбони бўлган.

МХХ генерали Шуҳрат Ғуломов ўз фаолиятини Сурхондарё вилояти МХХ бошқармаси бошлиғи лавозимидан бошлаган.

МХХ ва Хавфсизлик кенгашида у Афғонистон ва Тожикистон бўйича мутахассис ҳисобланган.

2005 йилда Андижон шаҳрида норозиликни бостириш амалиëтидан сўнг Ғуломов Ислом Каримовнинг эътиборига тушгани айтилади.

Генерал Ғуломов Андижон фожиаларидан сўнг "Ўзбекистон қаҳрамони" унвонига сазовор бўлган.

Ортиқча ғайрат

Ўтган йили президентнинг қизи, Гулнора Каримова, Туркиянинг “Ҳуррият” нашрига берган интервьюсида Ҳаёт ва Жавдат Шарифхўжаевларнинг коррупцияга арлашганини таъкидлаган эди.

Сал ўтиб Гулнора Каримова Bilan журналига берган интервьюсининг тўлиқ варианти деб тақдим қилинган матн ҳам МХХ раисининг ўринбосари Ҳаёт Шарифхўжаевнинг коррупцион олди-бердиларини “фош қилади”.

Озодлик манбалари Гулнора Каримова Twitter-да қолидирган ёзувлар ва матубуотга берган интервьюларида исми зикр бўлган мулозимларнинг иши “чаппа кетëтгани”га эътибор қаратади.

МХХ собиқ ходимига кўра¸ Ўзбекистон президентига тегишли мол-мулкларни мусодара қилиш жараëнида қатнашган мулозимнинг қамоққа олингани кўп нарсага ишора қилади.

Қамоқда сўроқ қилинаëтган Жаҳонгир Ғуломов ака-ука Ҳаëт ва Жавдат Шарифxўжаевлар билан биргаликда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли мол-мулкларни мусодара қилиш жараëнида қатнашгани бир факт. Яна бир факт - Жаҳонгирнинг Ҳаëт Шарифхўжаевга қариндош бўлгани. Қаранг, бу қариндошлар атиги бир йилча олдин Гулнора Каримовани жазолашда иштирок этганди. Бугун бу қариндошларнинг учаласи ҳам қамоқда, Дарвоқе, ўтган ой ишдан олинган Рашиджон Қодиров (собиқ бош прокурор-таҳр.) Ўзбекистон президентининг тўнғич қизини уюшган жиноятчилика алоқадор, деган ҳужжатларни чиқарганди”, - дейди МХХ собиқ ходими.

Унинг тахминича, Гулнора Каримовага қарши тадбирларда иштирок этган мулозимларнинг ортиқча ғайрат кўрсатгани “кимгадир ëқмаган бўлиши мумкин”.

.

XS
SM
MD
LG