Линклар

OzodNazar эшиттиришининг бугунги меҳмони Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати¸ журналист Жаҳонгир Муҳаммад МХХ генерали Ҳаëт Шарифхўжаевнинг ҳибсга олиниши, укасининг эса "раскрутка" қилинганини шарҳлар экан: “Бу мулозим ўзи ясаган болта қурбони” бўлди дея таъкидлади.

Жаҳонгир Муҳаммад Ўзбекистон парламенти Сессиясидаги чиқишларидан бирини эслаб, “Ўша даврдаëқ мен бу зўравонлик тизими ўз яратувчиларини ҳам аямайди” дея фикр билдиргандим, деди.

1991да Ўзбекистон телеканлида ёйинланган бу видеотасвир шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Таниқли шоир¸ 15 йил мобайнида Ўзбекистон ëзувчилар уюшмасига раҳбар бўлган Абдулла Ориповниг Озодликка берган суҳбати ва интернетда эълон қилаëтган сўнгги шеърларида тавба-тазарру ҳамда афсус-надоматини изоҳлаган Жаҳонгир Муҳаммад “Абдулла Орипов гапирди, аммо нега ўнлаб бошқа Абдуллалар миқ этмаяпти?” дея савол қўйди.

Ўзбекистонда Мустақилликнинг 24 йиллигини нишонлашга ҳозирлик расман бошлангани ва байрамнинг “Ягона Ўзбекистон” шиори остида ўтганлигига ҳам муносабат билдирган суҳбатдош “ Расмий Тошкент Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини ўйламайди чунки Каримовнинг Путин билан тили бир.” деган фикрни билдирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG