Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:41

"Ўзбекнаво" қўшиқни жонли ижро эта олмайдиган хонандаларга лицензия бермайди


“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси қўшиқни жонли ижро эта олмайдиган хонандаларга лицензия берилмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Ҳозирга қадар хонандаларга дискда ёзилган қўшиқларини эшитиб, лицензия берилиб келинган.

Бундан буён қўшиқчилик фаолияти учун лицензия олмоқчи бўлган санъаткорлар “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига мурожаат қилади ва махсус комиссия аъзоларига қўшиқларни жонли айтиб беради.

Ўзбекистонда ҳар бир қўшиқчи фаолияти учун лицензия олиши керак ва бундай лицензия бир йилга берилади.

Янги тартибга мувофиқ хонандага концертининг камида 60 фоизини жонли ижро қилиш талаби ҳам қўйилади.

Айрим кузатувчилар янги тартибни қўшиқчилик фаолияти учун қўйилган янги бюрократик тўсиқ дейишса, бошқалар бу амал шоу бизнесдаги сохтакорликларга чек қўяди, деган фикрда.

XS
SM
MD
LG