Линклар

Тожикистон халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради


Тоғли Бадахшонмухтор вилояти харитаси.

Тоғли Бадахшонмухтор вилояти харитаси.

Тожикистон ҳукумати Тоғли Бадахшондаги сув тошқини ва кўчки оқибатларини бартараф этишда кўмак сўраб Душанбедаги хориж элчихоналари ва халқаро ташкилотларга мурожаат қилди.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлигининг 21 июлда халқаро ташкилотларга маълум қилишича, сўнгги ўн кунда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлган ва 5 киши бедарак кетган.

Етмишдан ортиқ уй табиий офат оқибатида вайрон бўлган. Вилоят буткул электр таъминотисиз қолган. Иккита йирик электр станция фаолияти тўхтаган. Табиий офат келтирган зарар кўлами 100 миллион АҚШ долларидан ошгани билдирилди.

XS
SM
MD
LG