Линклар

logo-print

Ҳиндистоннинг Ассам штатидаги Сонитпур округида маҳаллий аҳоли кекса аёллардан бирини жодугарликда айблаби қатл қилди.

Полицияга кўра, оломон 63 ёшли аёлни ялонғоч қилиб ечинтирган ва бошини танасидан жудо қилган. Қотилликда айбланиб етти киши қамоққа олинди. Маҳаллий аҳоли сешанба куни қамоққа олинганларни озод қилиш талаби билан полиция биноси олдида намойиш ўтказди.

Хабарларга кўра, Ассам штатида сўнгги олти йил ичида жодугарликда айбланиб 90 киши, асосан аёллар ўлдирилган. Уларнинг бошлари олинган ёки тириклай ёқиб юборилган. Жодугарликда айбланиб қатл қилишлар асосан қабила жамоаларида ва чой плантацияларида меҳнат қилувчи қашшоқ қатлам орасида кузатилган.

XS
SM
MD
LG