Линклар

logo-print

"Ўнг сектор" Украинада референдум ўтказишни талаб қилмоқда


"Ўнг сектор" раҳбари Дмитрий Ярош.

"Ўнг сектор" раҳбари Дмитрий Ярош.

Украинадаги “Ўнг сектор” ҳаракати ҳукуматга ишончсизлик билдириш, Киевга бўйсунмаётган ҳудудларни қамал қилиш ва ўз кўнгиллилар отрядларини қонунийлаштириш масаласида референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

“Ўнг сектор” раҳбари Дмитрий Ярош сешанба куни кечқурун ҳаракатнинг Киевда ўтган йиғинида 22 июндан бошлаб “Ўнг сектор”нинг вилоятлардаги бўлимларида референдум ўтказиш бўйича оператив штаблар ташкил қилинишини айтди. Ярошга кўра, инқилобий кураш янги босқичга кўтарилаётгани сабабли “Ўнг сектор” ҳарбий-сиёсий ҳаракати номи “Ўнг сектор” миллий –озодлик ҳаракати деб ўзгартирилади.

Хабарларга қараганда, Киевнинг Мустақиллик майдонида ўтказилган ва 2 соат давом этган“Ўнг сектор” анжуманида бир неча минг одам ишитрок этган.

XS
SM
MD
LG