Линклар

Қўшма штатлар Ал Қоиданинг энг узоқ йиллардан бери қидирувда бўлиб келган вакили Муҳсин ал Фадҳли икки ҳафта олдин ҳаводан берилган зарба оқибатида ҳалок бўлганини билдирди.

21 июль куни тарқатилган баёнотда айтилишича, 8 июль куни Фадҳли Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинидаги Сармада аҳоли пунктида автомобилда кетаётган пайтда АҚШ ҳарбий учоғи томонидан ҳаво зарбасига учраган.

Фадҳли 2002 йилда Қувайтнинг Файлака оролида америка ҳарбий денгизчиларига ва Франция кемасига қилинган ҳужумда иштирок этганликда айбланиб келади. АҚШ расмийларига кўра, Фадҳли Ал Қоиданинг энг содиқ ва ишончли одамларидан бири қаторида 2001 йил 11 сентябрда Нью Йоркда содир этилган террорчилик ҳаракатлари олдиндан режалаштирилганини билган.

XS
SM
MD
LG