Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Фарёб вилоятида худкуш камида 19 кишини ўлдирди


Афғонистоннинг Фарёб вилоятида худкуш бомбачи гавжум бозорда амалга оширган портлаш оқибатида камида 19 одам ҳалок бўлди.

Фарёб вилояти ҳокими Абдул Саттор Барез 22 июль куни Алмар туманида содир этилган портлаш қурбонлари орасида аёллар, болалар ва камида бир аскар борлигини билдирди. Унинг яна айтишича, ҳужумда 40қа яқин одам жароҳатланган.

Вилоят полиция бошлиғи ўринбосари Барялия Башаряр худкуш “воқеа жойидаги ҳарбий кучларни нишонга олган, лекин қурбонларнинг аксари бегуноҳ фуқаролардир”, дея билдирди.

Худкуш ҳужуми учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олганича йўқ.

Толибон ва бошқа исломий жангари гуруҳлар 2014 йилнинг охирида АҚШ ва хорижий кучлар Афғонистондан олиб чиқилиши ортидан мамлакатда ҳуружлар кўламни оширган.

XS
SM
MD
LG