Линклар

АҚШнинг нуфузли генерали Украинага жанговар қурол тақдим қилишни ёқлади


АҚШ ҳарбий штаби бошлиғи лавозимига номзод генерал Марк Милли

АҚШ ҳарбий штаби бошлиғи лавозимига номзод генерал Марк Милли

Қўшма Штатлар Украинага жанговар қуролларни тақдим этиш масаласини “жиддий ўйлаб кўриши” керак, дея баён қилди АҚШнинг нуфузли генерали.

АҚШ ҳарбий штаби бошлиғи лавозимига номзоди кўрсатилган генерал Марк Милли денгиз пиёда қўшинлари қўмондони Жо Данфорднинг Россия Қўшма Штатларга жиддий таҳдид солаётгани тўғрисидаги фикрларига қўшилишини билдирди. Россиянинг ядровий арсенали ва 2008 йилдан бери “жуда агрессив” хатти-ҳаракатлари жиддий таҳдид туғдиради, дея таъкидлади АҚШ генерали.

“Улар (Россия-таҳр.) Грузияга ҳужум қилиб, босиб олишди, улар Қримни тортиб олишди, улар Украинага ҳужм қилишди. Бу жуда хавотирлидир”, деди Милли АҚШ Сенатининг Қуролли кучлар масалалри бўйича қўмитасидаги эшитувларда.

Россия таянчига эга айирмачилар ўтган йилдан бери Украинани артиллерия ва ракеталарда бомбардимон қилаётганини инобатга олган ҳолда, “мен Киевга жанговар мудофаа ускуналарини тақдим қилишга хайрихоҳлик билдирган бўлардим”, деди генерал.

Қўшма Штатлар Украинадаги бўҳрон янада авж олиб кетиши мумкинлигига доир хавтоирлар боис, шу пайтгача Киевга жанговар қурол тақдим қилишдан бош тортиб келаётган эди. Лекин генерал Миллининг баёноти Пентагон бу масалани кўриб чиқаётганига ишора қилади.

XS
SM
MD
LG