Линклар

logo-print

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қисқарди, лекин ялпи ички маҳсулот ҳажми яна ошди


Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси жорий йилда 9,3 фозига қисқарди. Ўзбекистон статистика давлат қўмитаси берган маълумотга кўра, 2015 йилнинг январь-июнь ойиларида Ўзбекистон экспорти ҳажми 6,4 миллиард АҚШ доллари, импорт ҳажми эса 6,3 миллиард долларни ташкил қилган.

Давлат қўмитасига кўра, ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажми 12,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 9,3 фоизга камроқдир. Шунга қарамасдан, статистика идорасининг билдиришича, ташқи савдодаги ижобий сальдо 83,4 миллион долларни ташкил этган.

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари Россия (27 фоиз), Хитой (12 фоиз), Қозоғистон (9,5 фоиз) Жанубий Корея (7,8 фоиз) экани айтилади расмий хабарномада.

Ўзбекистон статистика давлат қўмитаси мамлакат ялпи ички маҳсулоти жорий йилнинг 6 ойи давомида 8,1 фоизга ошганини билдирди.

Ўзбекистон ҳукумати йиллардан бери мамлакат иқтисоди изчил ўсаётганини иддао қилувчи рақамларни эълон қилади. Лекин ўзбекистонликлар бошдан кечираётган иқтисодий қийинчиликлар йилдан йилга кескинлашаётгани боис мустақил иқтисодчилар расмий рақамларни шубҳа остига олади.

XS
SM
MD
LG