Линклар

Россия Ўзбекистоннинг 865 миллион долларлик қарзидан воз кечиши мумкин


Россия Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов

Россия Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов

Россия ҳукумати Ўзбекистоннинг 865 миллион АҚШ долларига тенг қарзидан воз кечишни кўзда тутувчи қарорни мамлакат парламенти муҳокамасига оширди. Россия Давлат думаси икки мамлакат ўртасидаги молиявий талаблар ва мажбуриятлар юзасидан келишиб олишга оид ҳукуматлараро келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқадиган бўлди. Дума қонун лойиҳасини маъқулласа, Ўзбекистоннинг Россия олдидаги қарийб бир миллиард долларлик қарзи бекор бўлади.

2014 йилнинг декабрида Россия Президенти Владимир Путиннинг Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашуви пайтида ўзаро олди-бердини мувофиқлаштириш тўғрисидаги келишув имзоланган эди. Мазкур ҳужжатда, жумладан Ўзбекистоннинг 865 миллион долларга тенг қарзидан воз кечиш масаласини ҳал этиш кўзда тутилган.

Россия Молия вазири Антон Силуанов ўшанда берган изоҳга кўра, Ўзбекистоннинг умумий қарзи 890 миллион долларни ташкил этган, Тошкент ҳукумати шу пулдан 25 миллион долларини қайтиб бериши керак бўлади.

XS
SM
MD
LG