Линклар

Озарбайжон суриштирув журналистикасининг саноқли намояндаларидан бири Хадича Исмоилова ўзига нисбатан танқидга чидамсиз ва бу ишга қўл урганларни аëвсиз жазоловчи ҳукмдорларнинг нақадар коррупциялашганини фош этиш билан танилган.

Бундай жасорати учун Озодликнинг Бокудаги ҳамкори бўлган Хадича махфий хизматларнинг мунтазам таъқибида яшаб келди – унинг аксар ҳаракати гизли видеога олинди¸ унга туҳматлар уюштирилди¸ таҳдидлар бўлди ва ниҳоят қамоққа олиниб¸ ватанга хиëнатда айбланди.

24 июль куни¸ ҳибсга олинганидан 7 ой ўтиб¸ туҳмат¸ солиқ тўлашдан бош товлаш¸ ноқонуний бизнес билан шуғулланганлик ва ваколатларини суистеъмол қилишда айбланаëтган Хадича маҳкамага олиб келинади.

Хадича Исмоилова ва уни яхши билганлар қўйилаëтган бу айбларнинг сиëсий важларга асосланганўч кампанияси эканини айтмоқдалар.

Хадичанинг Озарбайжондаги коррупцияга оид тадқиқотлари мамлакатнинг қудратли шахслари тинчини бузгани бор гап.

Хадичанинг ҳибсга олингунга қадар эълон қилинган мақолаларида Озарбайжон ҳукмрон элитаси ичидаги қариндош-уруғчилик ришталари ва олий даражадаги¸ хусусан¸ биринчи оила аъзолари орасидаги коррупцияга бағишланган эди.

2010 йилда Хадича ҳукуматнинг давлатга қарашли АЗАЛ ҳаво йўлларига хизмат кўрсатувчи ширкатлар¸ хусусан¸ банкларни хусусийлаштириш жараëнининг шаффоф бўлмагани¸ унинг Давлат мулкини хусусийлаштириш қўмитасини четлаб ўтиб қилинганини фош этди.

Ўзи қўлга киритган расмий ҳужжатлар асосида Хадича янги хусусийлаштирилган банк эгаларининг мамлакат олий бошқарувидаги икки оила – АЗАЛ президентининг хотини ва президент Алиевнинг қизи эканини ошкор қилди.

2012 йилда OCCRP – Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ëритиш лойиҳаси билан ҳамкорликда ўтказган суриштируви натижасида Хадича Бакуда 134 миллион долларга Crystal Hall номли концерт саройи қуриш лойиҳасидан бевосита биринчи оила манфаат кўрганини эълон қилди.

Ўтказилган текширувлар натижасида Евровидение танлови учун махсус қурилган бу зал қурилишини хорижда рўйхатга олинган Azenco ширкати орқали шахсан Алиевлар оиласи назорат қилгани очиқланди.

Хадича ва унинг ҳамкорлари Озарбайжондаги давлат томонидан молияланган аксар катта қурилишларда тендерларни кетма-кет ютган Azenco ширкатининг асл эгалари унинг қаноти остигакиритилган ҳар хил сирли гуруҳлар орқали Алиевнинг хотини ва икки қизи эканини фош қилди.

2012 йилда Исмоилова шунингдек мўмай даромад келтирувчи олтин конлари ва мамлакатдаги энг йирик телеком оператори бўлган Azerkom ширкатининг ҳам айни шундай президент Алиевнинг икки қизига қарашли эканини очиқловчи мақолалар эълон қилди.

Айнан ана шу фош қилишлардан келиб чиқиб Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ëритиш лойиҳаси муҳаррири Drew Sullivan Хадичанинг қамалиши ортида айнан ким тургани ойдинлашишини айтади:

- Хадича¸ шу пайтгача ҳукумат жон-жаҳди билан инкор этиб келган ҳақиқат – мамлакатнинг энг сердаромад бизнеслари устида Алиевлар исми турганини кўрсатган биринчи шахс бўлди¸ дейди Drew Sullivan.

-Хадича бу алоқадорликни исбот қилувчи илк далилларни жамоатчиликка тақдим этган шахсдир. Биринчи далиллар эса¸ жамоатчиликдаги иллюзияни тарқатиши боис¸ ҳамиша ўта муҳимдир¸ дейди яқинларгача Хадича билан ҳамкорликда ишлаган суриштирув журналистика лойиҳаси муҳаррири.

Хадича¸ Озарбайжон биринчи оиласи сирларини фош қилишнинг нақадар хавфли эканини биларди¸ аммо у бу таҳдидни бўйнига олган ҳолда¸ ўз ишини давом эттирди.

Уни бу йўлдан қайтаришга бўлган жирканч уринишлар – унинг интим ҳаëти акс этган видеороликни ëйинлаш¸ унга қарши туҳмат ва таҳдидлар иш бермаганидан сўнг¸ озарий ҳукумати ўтган йилнинг 5 декабрь куни Хадичани узундан узун айблар бўйича ҳибсга олди.

Хадичанинг қамалиши халқаро майдонда жиддий норозиликка сабаб бўлиб келмоқда. Дунëнинг етакчи матбуот нашрлари унинг қамалишини Озарбайжондаги сўз эркинлигига қарши репрессия сифатида талқин этмоқда.

XS
SM
MD
LG