Линклар

Афғонистоннинг шимолидаги аҳолисининг 70 фоиздан ортиғини ўзбеклар ташкил қиладиган Фарёб вилоятида аҳоли уруш хавотири ичида қолмоқда. Ўтган ҳафта Толиблар вилоятдаги Ширин Тагоб, Алмор, Паштункўт, Жумабозор ва Қайсор туманларида юзга яқин қишлоқни эгаллаб олди. Толибондан қўрққани боис, унга эшигини очаётган маҳаллий ўзбеклар генерал Дўстимнинг жангариларга дағдағаларига кўп умид боғламаётир.

Шу кунда Фарёб вилоятида бўлган маҳаллий журналист Исомиддин Туйғун маҳаллий аҳоли урушга ҳозирлик даражасидаги хавотир билан яшаётганини айтади.

- Одамлар генерал Дўстимнинг Фарёбга кечикиб келганидан бироз норози кўринади. Тобилар қишлоқларни ишғол қилиб олдилар. Аҳолида агар бир бир ҳафталик муддатдан сўнг уруш бошланиб кетса, у ҳолда Толиблар яна чекинади, Дўстим Кобулга қайтгач, яна бизга ҳужум қилади, деган қўрқув бор, - дейди Исомиддин Туйғун.

Фарёбнинг Толиблар эгаллаб олган туманларида, асосан, ўзбеклар ва тожиклар истиқомат қилади. Чекка қишлоқлар Толиблар ҳужумларидан, одатан, ҳимоя қилинмагани боис, жангарилар ҳамласига жиддий қаршилик кўрсата олмайди.

- Чунки, Толиблар уларни ўлдириб ташлаши мумкин. Шунинг учун, мажбурликдан жангариларга бўйсунадилар. Аслида эса бу ҳудудлардаги бетўхтов урушлардан маҳаллий ўзбеклар минглаб яқинларини бой берди, экин-тикин, рўзғорлари вайрон бўлди. Одамлар Толиблардан жуда чарчаган, - дейди журналист.

Қуйида афғонистонлик мустақил журналист билан суҳбатни тингланг:

XS
SM
MD
LG