Линклар

Ўш: Мелис Мирзақматов сиртдан 7 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Мелис Мирзақматов

Мелис Мирзақматов

Қирғизистоннинг Ўш шаҳри собиқ ҳокими Мелис Мирзақматов хизмат ваколатини суииcтеъмол қилишда айбдор деб топилиб, 7 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Собиқ ҳоким айни дамда халқаро қидирувда бўлгани боис 22 июль куни Ўш шаҳар суди тарафидан чиқарилган ҳукм сиртдан ўқилди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Қирғизистон Бош прокуратураси Мирзақматовга нисбатан Жиноят кодексининг 304-моддаси (Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноят иши очилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилган.

Айбловчилар собиқ ҳоким Ўш шаҳридаги Навоий кўчасида жойлашган кўприкни қуриш жараёнида коррупцияга йўл қўйганини айтишади.

Мирзақматов асос солган "Улуттар биримдиги" сиёсий партиясининг яқинлашаётган сайловларда "Ата Мекен" партиясини қўллаши тўғрисидаги хабарлар собиқ мернинг сиёсатга қайтаётгани ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлган эди.

Ҳозирда Мелис Мирзақматовнинг Россияда экани айтилади.

XS
SM
MD
LG