Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:31

Бугун Рашодхон Камоловга нисбатан маҳкама жараёни бошланади


Рашодхон Камолов олти ойдан бери ҳисбда қолмоқда.
Рашодхон Камолов олти ойдан бери ҳисбда қолмоқда.

Бугун Ўш вилояти Қорасув туман судида тушдан кейин “Ас Сараҳсий” масжиди собиқ имоми Рашод Камолов иши юзасидан маҳкама бошланиши кутилмоқда. 37 ёшли таниқли ўзбек имоми Рашод Камолов шу йилнинг 9 февраль куни “экстремизмга даъват қилиш”, “халифалик тузишга ҳаракат қилганлик” ва “Сурияга одам юборишда” айбланиб қўлга олинган.

Имомнинг адвокатлари Қорасув судида бугун бошланувчи маҳкамада Рашод Камоловга нисбатан қўйилаётган “Диний адоватни қўзғатиш” ҳамда “Таъқиқланган экстремистик адабиётларни сақлаш” айблови юзасидан жараён бўлиб ўтишини айтишди.

Маълум бўлишича, Камоловга нисбатан “халифалик тузишга ҳаракат қилганлик” ва “Сурияга одам юбориш” айбловлари жиноят ишидан ажратиб олинган ва бугунги маҳкамада бу айбловлар кўрилмайди. Камолов адвокатлари эса, бугунги маҳкамада кўрилувчи айбловларни унга нисбатан босим сифатида баҳолашмоқда.

Қарийб 6 ой ҳибсда сақланган Камоловнинг суди ортга сурилишига унга нисбатан қўзғатилган жиноят ишларидаги айрим ҳолатлар юзасидан қўшни Ўзбекистонга сўров юборилгани сабаб бўлганди.

Ўтган ой сўнгида Ўзбекистонга юборилган сўров жавоби келгани маълум бўлган. Озодлик радиоси бу ҳақда ўз вақтида хабар берган эди.

Ўш милицияси Ўзбекистонга Рашод қори Камолов масаласида жўнатган сўров ортидан Ўзбекистон махсус хизмати ходимлари айни пайтда жазо муддатини ўтаётган ўзбекистонлик икки маҳбусни сўроқ қилган.

Қирғиз матбуотига сиздирилган сўроқ протоколида қайд этилишича, сўроқни 2015 йилнинг 22 май куни МХХ терговчиси, юстиция катта лейтенанти Ж.А.Иброҳимов адвокат Ш.М. Шарипов иштирокида ўтказган,

Сўров юзасидан Ўзбекистондан келган ҳужжатларда айтилишича, сўроқ қилинган Шуҳрат Мавлянов билан Файзулло Аминов экстремистликда айбланиб 2012 йилда Ўзбекистон суди томонидан сиртдан 10 йилга ҳукм қилган. 2015 йилда эса улар қўлга олинган ва айни пайтда Ўзбекистонда жазо муддатини ўтамоқда. Ўзбекистон томони жўнатган жавобда улар қирғизистонлик имом Рашодхон қори Камолов билан яқин алоқада бўлганини тан олгани айтилади.

Ўзбекистон томони қирғизистонлик ҳамкасбларига жўнатган жавобга ишонилса, сўроқ давомида Файзулло Аминов қирғиз ҳукуматини қурол қўлланиб босиб олиш, халифалик ўрнатиш тўғрисида 2014 йили қирғизистонликлар билан Туркияда бўлиб ўтган учрашувда суҳбатлашганини айтган. Шунингдек, ўша учрашувда Рашод Камоловдан ташқари Миқтибек исмли тележурналист ва ўшлик икки шахс иштирок этганини айтган.

Ўзбекистон хавфсизлик хизматига Файзулло Аминов “у ерда Суриядаги жангариларни қўллаш орқали Қирғизистон ҳукуматини қурол билан босиб олиш режалари гаплашилган”, деб маълум қилган.

Шу йил май ойининг биринчи ҳафтасида Рашод Камоловга жазо чораси белгилаш юзасидан ўтказилган маҳкамада Рашодхон Камоловнинг ўзи, унга нисбатан қўйилаётган айблов юзасидан Ўзбекистонга юборилган сўровни сиёсий бюртма ўлароқ баҳолаганди.

XS
SM
MD
LG