Линклар

logo-print

Тошкент ҳокимияти дабдабали тўй-ҳашамларга қарши курашни кучайтирмоқчи


Тошкент шаҳар ҳокимияти дабдабали тўйларга қарши янги кампания бошлади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашида жорий ҳафта бошроғида ўтказилган йиғинда тўй-ҳашам, оилавий базмлар ва маъракаларни тартибга солиш асосий масала бўлди.

Ўзбек нашрлари бераётган хабарга кўра, шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов раислигида ўтган мажлисда пойтахт аҳолиси тинчлигини таъминлаш мақсадида овоз кучайтиргичлар ёрдамида қўшиқ ва мусиқа, ресторан, кафе, тантаналар ўтказиладиган заллар ҳамда хусусий ҳовлиларда шовқинни кўзда тутувчи тадбирларни 23:00дан 6:00гача ўтказишни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилган.

Мажлисда шунингдек, келин-куёв ва уларнинг яқинлари шаҳарда сайр қилаётган пайтда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини қаттиқ назоратга олиш масаласи ҳам кўтарилди. Аҳоли орасида тўйларни камтарона, ортиқча сарф-харажат ва дабдабасиз ўтказиш тўғрисида тушунтириш ҳамда жамоатчилик фикри билан ҳисоблашмайдиган фуқароларни маҳалла йиғинларида муҳокама қилиш ишларини ташкиллаштириш тавсия этилди.

Ўзбекистон ҳукумати йиллардан бери дабдабали тўйларга қарши курашиб келади ва бунга оид кўплаб қарорлар қабул қилинган. Шунга қарамасдан аксари иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечираётган ўзбекистонликлар тўй ва маьракага қиладиган харажатлари миқдори камайиш ўрнига, йилдан йилга кўпайиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG