Линклар

logo-print

Грузия мудофаа вазири: Россияга қарши дипломатик урушда муваффақиятга эришмоқдамиз


Грузия Мудофаа вазири Тинатин Хидашели

Грузия Мудофаа вазири Тинатин Хидашели

Грузия Мудофаа вазири Тинатин Хидашели ўз мамлакати Россияга қарши “дипломатик урушни муваффақиятли амлага ошираётгани”ни баён қилди. Лекин шу билан бирга, Хидашели хоним Грузия “ўзининг пировард мақсади бўлган ҳудудий яҳлитлигини тиклаш” жараёнини фақатгина Европа Иттифоқи билан интеграциялашувни якунлаш орқали эриша олади, дея таъкидлади Озодликка берган эксклюзив интервьюсида.

22 июль куни Озодликнинг Прага қароргоҳига ташриф буюрган Грузия мудофаа вазири Россия дипломатик давраларда “барча позицияларини бўй бермоқда. Грузия эса янги дўстларни орттирмоқда”, дея фикр билдирди.

Хидашели хоним “Грузия Европа билан инеграциялашувни давом эттиради ва ҳеч қандай провокация бу жараённи тўхтата олмайди”, дея қўшимча қилди. Унинг яна айтишича, “Россия хусусида ҳеч кимда янглиш фикр қолмаган” ва “бугун жаҳонда Россияни ҳамкор, деб биладиган мамалакат ҳам топилмайди”.

Россияни Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ва Абхазия минтақаларини босиб олганликда айблаган Хидашели Грузия “Европа оиласига” интеграциялашганидан кейин “Россия аскарларининг ўзлари” мамлакатнинг 1992 йилгача бўлган чегараларини тиклашига Тбилиси шубҳа қилмаслигини таъкидлади.

2008 йилдаги Россия-Грузия уруши ортидан Жанубий Осетия ва Абхазия минтақалари мустақиллик эълон қилган ва Россия қўшинлари айирмачи ўлкаларда қолган.

XS
SM
MD
LG