Линклар

logo-print

Россиядаги меҳнат муҳожирлари сони бўйича Ўзбекистон МДҲда биринчи ўринни эгалламоқда.

Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский Москвада ўтган матбуот анжуманида мана шундай маълумот берди. Унга кўра, айни пайтда Россияда яшаётган 11 миллион муҳожирнинг 2 миллион 145 минг 260 нафари Ўзбекистон фуқаросидир.

Мухожирлар сони бўйича Ўзбекистондан кейинги ўринни Украина эгалламоқда. Мазкур давлатнинг Россиядаги фуқаролари сони 1 миллион 601 минг 206 одамни ташкил қилади. Уларнинг 1 миллиондан кўпроғи қочқинлардир.

Федерал миграция хизмати раҳбарининг билдиришича, муҳожирлар сони бўйича учинчи ўринда Тожикистон туради. Ҳозир Россияда 992 минг 170 тожик меҳнат қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни эса Қозоғистон (709 640 одам), Озарбайжон (552 593 одам), Молдова (543 836 одам), Арманистон (534 851 одам)ва Қирғизистон (521 338 одам) эгаллаган.

XS
SM
MD
LG