Линклар

Ўзбекистон ва Жаҳон Банки хусусийлаштириш бўйича "йўл харитаси"ни имзолади


"Фарғонаазот" заводи.

"Фарғонаазот" заводи.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки хусусийлаштириш жараёнини чуқурлаштириш борасида “йўл харитаси”ни имзолади.

Ўзбек матбуотининг 23 июль куни хабар беришича, Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси ҳамда Жаҳон банки ўртасидаги мазкур келишим 22 июль куни имзоланган.

Май ойида президент Ислом Каримов давлат ҳиссаси хориж инвесторларига сотилиши мумкин бўлган 68 корхона рўйхатини тасдиқлаган эди. Мазкур рўйхатга биноан, жумладан, йирик ширкатлар бўлган “Навоийазот”нинг 49 фоиз,”Фарғонаазот”нинг 48 фоиз, “Қизилқумцемент”нинг 35,9 фоиз, “Инвестстрой” ширкатининг 60 фоиз акцияларини хорижий сармоядорларга сотилиши назарда тутилган эди.

XS
SM
MD
LG