Линклар

logo-print

Жорий йилнинг олти ойида Туркия-Сурия чегарасидан ноқонуний ўтмоқчи бўлган уч нафар ўзбекистонлик ушланди.

Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги хабарига кўра, январь-июль ойи оралиғида турк чегарачилари Сурияга ноқонуний ўтмоқчи бўлган жами 457 хорижликни ҳибсга олган.

Ушланганлардан 29 нафари туркманистонлик экани айтилаяпти. Турк чегарачилари ушлаган кишилардан яна 10 нафари Марказий Осиёдан бўлиб, улардан 3 нафари ўзбекистонлик, 6 нафари тожикистонлик ва бири қозоғистонликдир.

Сурияга ноқонуний ўтмоқчи бўлганларнинг энг кўпи Хитой (241 киши)дан бўлган. Ушланганлар орасида 56 нафар россиялик ҳам бор.

Сурияга ноқонуний ўтмоқчи бўлганлар террорчилик гуруҳларига алоқадорликда гумонланмоқда.

XS
SM
MD
LG