Линклар

Рус амалдорларига Навальнийни тилга олиш тақиқлади


“Роснано» давлат корпорацияси Анатолий Чубайс ва Алексей Навальний "Дождь" телеканалида.

“Роснано» давлат корпорацияси Анатолий Чубайс ва Алексей Навальний "Дождь" телеканалида.

Кремль ҳокимият мулозимлари ва давлат компанияларининг раҳбарларига омма олдидаги чиқишларида мухолифатчи Алексей Навальнийни тилга олишни тақиқлади.

Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб хабар қилган рус матбуотига кўра, мазкур тақиқ амалдорларга махфий тарзда берилган.

Россия ахборот агентликлари маълумотига кўра, Кремль Навальнийнинг “машҳурлигидан хавотирга тушган” ва унинг шаънига мақтов сўзлари ишлатиш тақиқланган.

Ушбу тақиқни яқинда “Роснано" давлат корпорацияси раҳбари Анатолий Чубайс бузгани айтилаяпти. У "Дождь" телеканали орқали Навальний билан дебатда мухолифатчини "ёш сиёсатчи" деб атаган.

Навальнийнинг ўзи ушбу тақиққа муносабат билдирар экан, тақиқни бузганга жиноий жавобгарлик жорий қилиш керак, дея киноя қилди.

XS
SM
MD
LG