Линклар

logo-print

Расмий Душанбе Тожикистон ҳудудида 12та теракт ўтказишни режалаштирган "Исломий давлат" гуруҳининг икки аъзосини қўлга олди.

Бу ҳақда маълум қилган Тожикистон Ички ишлар вазирлигига кўра, ҳибсга олинган икки кишининг уйидан портловчи моддалар топилган.

Ушланганларнинг исми-шарифлари Бобожон Ражабов ва Садриддин Жабборов экани айтилди. Улар портловчи моддаларни Сурияда "Исломий давлат" сафида жанг қилаётган тожикистонликлардан олишганини айтишган. Ушбу икки шахс Душанбе шаҳри ва Тожикистоннинг тўртта вилоятида милиция бўлимларига ҳужум уюштиришни режалаштирганликларини бўйнига олишган.

16 июль куни Қирғизистонда ҳам "Исломий Давлат" жангарилари ҳужумининг олди олингани ҳақида маълум қилинди. Террорчиларга қарши амалиёт пайтида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 4 ходими яраланган ва жангари экани айтилган олти нафар одам ўлдирилган. Амалиёт пайтида қўлга олинган беш одамга нисбатан тергов ишлари давом этмоқда. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ушланган гуруҳ Бишкекда портлашларни уюштириш мақсадида 500 килограмм аммиак селитраси сотиб олгани ҳақида хабар қилди.

XS
SM
MD
LG