Линклар

logo-print

Украина адлия вазири Павел Петренко 24 июль куни коммунистларга барча даражадаги сайловларда иштирок этиш тақиқланганини билдирди.

Унга кўра, бу тақиқ амалдаги қонунчиликка ҳам, яқинда Олий Рада томонидан қабул қилинган ва президент томонидан имзоланиши кутилаётган янги қонунга ҳам мос келади.

Петроенконинг айтишича, Украина Коммунистик партияси ва Ишчи-деҳқон коммунистик партияси коммунистик мафкурани тарғиб этмаслик ҳақидаги тақиқни бузиб келмоқда.

Жума куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов 24 июлдан бошлаб барча коммунистик партиялар мамлакатда сиёсий партия мақомидан мосуво қилинганини айтди.

Бироқ Украина Коммунистик партияси раҳбари Петр Сименко ҳукуматнинг бундай тақиқига қарамай, партия сайловларда иштирок этишини маълум қилди.

Украинада маҳаллий сайловлар 25 октябрда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG