Линклар

logo-print

Москва шаҳар суди 24 июль куни Рус миллатчилари ҳарбий ташкилоти – БОРН раҳбари Илья Горячевни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд миллатчилар раҳбарини бешта қотилликни уюштирганликда, ноқонуний тарзда қурол сотганликда, бандитизмда, экстремистик ташкилот тузганликда айбдор деб топган.

Суд ҳукмига биноан Горячев ўлдирилган антифашист Илья Жапаридзенинг онасига 5 миллион рубль миқдорида тавон пули тўлаб бериши шарт.

Горячев ташкил этган Рус миллатчилари ҳарбий ташкилотининг бир қатор аъзолари бундан аввал кўп йилларга озодликдан маҳрум этилган эди.

XS
SM
MD
LG