Линклар

logo-print

Қирғизистон Бош вазири ҳижобга қарши чиқди


Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев.

Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев.

Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев Ички ишлар вазирлигини ҳижобга қарши курашишга чақирди.

24 июль куни Ички ишлар вазирлиги коллегияси йиғилишида сўзлаган Бош вазир “Қирғизлар ҳеч қачон ҳижоб кийган эмас. Биз бу нарсани халққа тушунтиришимиз керак”, деб айтди.

Унга кўра, экстремистлар қирғиз халқи маданияти ва урф-одатларига зид мана шундай анъаналарни тарғиб қилиш ортидан ёшларни нотўғри диний оқимларга жалб қилмоқда.

Айни пайтда Темир Сариев Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот тузилмларига 16 июль куни Бишкек маркази ва ГЭС-5 мавзесида олти террорчини жисмонан йўқ қилиб, террор хавфининг олдини олгани учун миннатдорчилик билдирди.

XS
SM
MD
LG