Линклар

Жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин Korea Open турнири ғолиби бўлди


Дмитрий Шокин.

Дмитрий Шокин.

Ўзбекистонлик Дмитрий Шокин, Жасур Бойқўзиев ва Севинч Муҳаммаджонова таэквондо WTF бўйича Жанубий Кореяда ўтган Korea Open халқарор турнирида олтин медалларни қўлга киритди.

Таэквандо бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин 87 килодан юқори вазн тоифасида ғалаба қозониб, Рио де Жанейрода 2016 йилда ўтадиган Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун керак бўладиган биринчи 20 очкога эга бўлди.

Халқаро турнир мусобақаларининг биринчи куни Жасур Бойқўзиев Ўзбекистон жамоасига биринчи олтин медални келтирган эди. Юниорлар орасидаги мусобақаларда эса Севинч Муҳаммаджонова чемпионликни қўлга киритган.

Дмитрий Шокин таэквандо бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи жаҳон чемпиони ҳисобланади. У жаҳон чемпионлигини 17 майда Россияда ўтган Жаҳон чемпионатида қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG