Линклар

Ўзбекистонда уруш фахрийларига бепул мобил телефонлари тарқатилмоқда


Ўзбекистонлик уруш фахрийси.

Ўзбекистонлик уруш фахрийси.

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушининг 1300дан ортиқ фахрийларига уяли алоқа телефонлари бепул тарқатилди.

Ўзбек нашрларининг хабар беришича, фахрийларга тарқатилаётган телефонларнинг барчаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушининг 3109 фахрийси ва 69 994 нафар меҳнат фронти ветерани қолган. Уларнинг барчаси яқин кунларда мобил телефонлари билан бепул таъминланади.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонда яшаётган 6,5 миллион одамнинг 1,5 миллиондан ортиқроғи фронтга чақирилган эди. Уларнинг 500 мингга яқини жангоҳларда ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG