Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:54

Ричард Хоугланд: АҚШ Марказий Осиё минтақасида база очишга интилаётгани йўқ


АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи муовини Ричард Хоугланд 24 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берар экан, Тошкентга сафари давомида ҳарбий база очиш масаласини кўтармаганини айтди.

- Такрор айтишга ижозат бергайсиз, АҚШ Марказий Осиё минтақасида ҳарбий базалар очишга уринаётгани йўқ, - деди Хоугланд.

АҚШ мулозими, шунингдек, Афғонистондаги вазият Марказий Осиёга таҳдид туғдирмайди, деб таъкидлади.

- Афғонистондаги вазият унга қўшни мамлакатларга хавф туғдирмоқда, деган фикрлар бор. Лекин, биз бу фикрга қўшилмаймиз, - деди Хогланд.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи муовини Ричард Хоугланд шу ҳафта Тошкентда бўлди.

У АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иккитарафлама маслаҳатлашувларда қатнашди ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказди.

XS
SM
MD
LG