Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:06

Обама ота юрти Кенияга сафар қилмоқда


АҚШ президенти Барак Обама жума куни Кенияга сафарини у ердаги қариндошлари билан тушликдан бошлади.

Найроби аэропортида Обама ўгай синглиси Аумо билан қучоқлашиб кўришди ва биргаликда қариндошлари, жумладан 94 ёшли ўгай онаси мама Сара билан тушлик қилиш учун йўл олишди.

Кенияда Барак Обаманинг отаси туғилган. Кенияликлар Обамани "Welcome home" шиорлари билан кутиб олишди.

Бу Барак Обаманинг Кенияга президентлик лавозимидаги илк ташрифидир.

Жаноб Обама Найробида Африкада тадбиркорликни ривожлантириш халқаро анжуманида қатнашади.

Шунингдек, у Найробида 1998 йилги АҚШ элчихонасига ҳужум пайти ҳалок бўлганлар хотирасига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилади.

Кения сафари тугагач Обама Эфиопияга йўл олади.

XS
SM
MD
LG