Линклар

Туркия ҳукумати жангарилар манзилларига ҳужумлар давом этишини билдирди


Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли.

Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли.

Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли “Туркияга нисбатан таҳдид бартараф этилмагунича” “Исломий давлат” гуруҳининг Суриядаги ва Курд ишчи партиясининг Ироқ шимолидаги манзилларини бамбардимон қилиш давом этишини билдирди.

Туркия Бош вазири Курд ишчи партияси аъзолигида гумонланган 590 киши қўлга олинганини айтди.

Туркия 24 июль куни кечқурун Курд ишчи партиясининг Ироқдаги манзилларига зарба бергани хабар қилинган эди. 25 июль куни турк ҳукумати мазкур партиянинг бошпаналари ва омборхоналарига ҳаводан зарба берилганини тасдиқлади. Шунингдек, турк қуролли кучлари Туркия чегараси бўйлаб Курд ишчи партиясинингг барча манзилларига ҳужум уюштирган.

Мазкур ҳужумлардан сўнг Курд ишчи партияси Анқара билан ярашув битимига эришиш бўйича барча музокаралар бундан буён мантиқсиз бўлиши ҳақида баёнот тарқатди.

Туркия Курд ишчи партиясини террорчи ташкилот сифатида эълон қилган.

XS
SM
MD
LG