Линклар

logo-print

FIFA 2018 йилги жаҳон чемпионати Россияда ўтказилишини тасдиқлади


FIFA президенти Йозеф Блаттер.

FIFA президенти Йозеф Блаттер.

FIFA президенти Йозеф Блаттер футбол бўйча жаҳон чемпионатини 2018 йилда Россияда ўтказишни тасдиқловчи резолюция қабул қилинганини билдирди.

Блаттер бу ҳақда шанба куни Петербургда Россия президенти Владимир Путин билан учрашув пайтида маълумот берди. Петербургда шанба куни жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросими ҳам ўтказилди.

Россия терма жамоаси чемпионат мезбони сифатида финал ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма олди. Рус терма жамоаси Бельгия,Босния, Греция, Эстония ва Кипр билан битта гуруҳда ўйнайди.

Петербургдаги тадбир FIFA мулозимларининг жаҳон чемпионати мезбонларини аниқлашда пора олиши билан боғлиқ халқаро жанжал фонида бўлиб ўтди. Май ойида Швейцария ва АҚШ прокуратуралари томонидан очилган жиноят иши доирасида коррупцияда айбланаётган 14 FIFA мулозимидан 7 нафари қамоққа олинган эди.

Блаттер айбланувчилар рўйхатида йўқ бўлса ҳамки FIFA раҳбари лавозимидан истеъфо бериш ҳақида қарор қабул қилганини билдирган. 2016 йилнинг февралида Блаттер истеъфоси ортидан FIFAга янги президент сайланади.

XS
SM
MD
LG