Линклар

logo-print

Жаҳон саломатлик ташкилоти дунё давлатларини гепатитга қарши курашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашга чақирди.

Ташкилотнинг маълум қилишича, ҳар йили гепатит С ва гепатит Вдан дунёда 1 миллион 400 минг киши вафот этади. Йил сайин дунёдаги 2 миллион одамга мазкур касаллик тиббий игна орқали ва тиш даволаш пайтида юқади.

Жаҳон саломатлик ташкилоти гепатитга чалинганлар сонини озайтириш учун давлатларни чақалоқларни оммавий тарзда эмлашга даъват этмоқда. Ташкилот ҳисоботида айтилишича, ҳар йили 780 минг чақалоқ бу дарддан вафот этади.

XS
SM
MD
LG