Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:15

Исроил полицияси ал-Ақсо масжиди ичкарисига кирди


Исроил полициясининг айтишича, яҳудийларнинг диний маросими араб ёшлари томонидан ҳужумга тутилишини бартараф этиш учун улар ал-Ақсо масжиди ичкарисига бир неча метр кирганлар.

Полиция сўзчиси Мики Росенфелднинг айтишича, полициячилар масжид эшигини беркитиб қўйиш учун масжид ичкарисига кирганлар.

Унинг илова қилишича, масжид ичкарисида бўлган араб ёшлари баррикада қуриб, полицияни тошбўрон қилишга уринганлар.

Микин Росенфелдга кўра, полиция араб ёшлари яҳудийларга ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирган.

"Биз ичкарига бостириб кирганимиз йўқ," деди полиция сўзчиси.

Росенфелднинг айтишича, тўрт нафар полиция зобити отилган тошлардан енгил жароҳат олган.

Ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Фаластин матбуотининг хабар беришича, бир неча намойишчи газдан заҳарланган.

Ал-Ақсо масжиди Яқин Шарқдаги энг жанжалли нуқталардан ҳисобланади.

Яҳудийлар тепаликда жойлашган мажмуани ўзларининг энг муқаддаси жойлари ҳисоблашади.

Ал-Ақсо мусулмонлар учун Макка ва Мадинадаги масжидлардан кейин учинчи муқаддас масжид ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG