Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:11

Президент Асад тинчлик музокараларига тайёрлигини билдирди


26 июль куни Сурия президенти Башар Асад мамлакатда фуқаролар урушини тугатишга қаратилган ҳар қандай сиёсий диалогни қўллаб қувватлашини эълон қилди.

Башар Асадга кўра, инқирозни бартараф этишда чекланган таъсирга эга бўлса ҳам, у бундай ташаббусни дастаклашга тайёр.

Телевидение орқали қилган чиқишида Асад исёнчиларга қарши жангларда унинг армияси Суриядаги бир нечта минтақани йўқотганини ҳам эътироф этди.

Сурия президентининг таъкидлашича, мамлакат армияси халқни ҳимоя қилишга қодир, бироқ унда "инсоний ресурслар"га эҳтиёж бор.

Шунинг учун Сурия ҳукумати давлат назорати остида бўлган вилоятларда қуролли кучлар сафига кўнгиллиларни ёллашга мажбур бўлган.

Британияда жойлашган инсон ҳуқуқлари марказига кўра, Сурияда 2011 йилда бошланган фуқаролар урушида ҳукумат қўшинлари сони 350 мингдан 200 минггача қисқарган.

Шанба куни Башар Асад Сурия миллий армияси сафларини тўлдириш мақсадида ҳарбий хизматдан бўйин тоблаган барча фуқароларга умумий авф эълон қилди.

XS
SM
MD
LG