Линклар

Давлат статистика қўмитаси озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошганини айтмоқда


Ўзбекистон бозорларидан олинган маълумотларга кўра, айниқса, ун, гўшт ва ёғ нархлари сезиларли тарзда қимматлашган.

Ўзбекистон бозорларидан олинган маълумотларга кўра, айниқса, ун, гўшт ва ёғ нархлари сезиларли тарзда қимматлашган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ошганини иддао қилувчи рақамларни эълон қилди. Ўзбек нашрларининг қўмитага таяниб хабар қилишича, гўшт консерваларини ишлаб чиқариш 3,2 баробарга, шакар ишлаб чиқариш 1,5 баробарга ошган.

Шунингдек, статистика қўмитаси қисқа муддат сақланадиган нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш 21,2 фоизга, сариёғ 17,7 фоизга, биринчи навли ундан ёпилган буханка нон 11,6 фоизга ошганини билдирди.

Ўзбекистон ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ошганини иддао қилишига қарамасадан, мамлакат бозорларида нарх-наво кун сайин ошиб бормоқда.

Ўзбекистон бозорларидан олинган маълумотларга кўра, айниқса, ун, гўшт ва ёғ нархлари сезиларли тарзда қимматлашган.

XS
SM
MD
LG