Линклар

logo-print

Россияда Украинанинг икки фуқароси устида суд давом этмоқда


Россия судида Украиналик кинорежиссёр Олег Сенцов ва унинг шериги устидан маҳкама бугун давом этди. Сенцов ва у билан судланаётган Олександр Колченко Қрим Россия томонидан аннексия қилинишидан бир неча ой ўтиб ярим оролда террор ҳужуми уюштиришга уринганликда айбланмоқда.

27 июль куни Ростов Дон судида Қримдан видеоконференция воситасида гувоҳлар кўрсатмаси тингланди.

Суд 21 июль куни бошланган ва 39 ёшли Сенцов суднинг биринчи кунида ўзига қўйилган айбловларни рад қилган эди.

Суд уни айбдор, деб топса, Сенцов 20 йилгача қамоққа ҳукм этилиши мумкин. У билан бирга судланаётган Колченко ҳам ўзига қўйилган террорчи ташкилотга алоқадорлик айбларини рад этмоқда.

Судланувчилар 2014 йилнинг май ойида яна икки украин фуқароси Олексий Чёрний ва Геннадий Афанасьев билан бирга, Қрим аннексиясидан икки ой ўтиб, ҳибсга олинган эди.

Украина Президенти Петро Порошенко шу ой бошроғида Россия Президиенти Владимир Путин, Германия Канцлери Ангела Меркель ва Франция Президенти Франсуа Олланд билан телефон музокаралари чоғида Сенцовни дарҳол озод этишга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG