Линклар

logo-print

Атамбаев АҚШ билан ҳамкорлик келишувини бекор қилиш қарорини ҳимоя қилди


64 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йилда 400дан ошиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган Ўш ва Жалолобод воқеаларидан кейин сдуланган эди.

64 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йилда 400дан ошиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган Ўш ва Жалолобод воқеаларидан кейин сдуланган эди.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев ўз ҳукуматининг Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик келишувини бекор қилиш қарорини ёқлаб, Вашингтонни Қирғизистондаги миллатлараро тотувликка путур етказишга қаратилган “провокация”да айблади.

Бишкек ҳукумати шу ой бошроғида АҚШ билан 1993 йилда имзоланган ҳамкорлик келишувини расман бекор қилди. Бунга АҚШ ҳукуматининг Қирғизистонда умрбод қамоққа ҳукм этилган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровга давлат мукофотини бериш қарори сабаб бўлди.

Асқаров “барча миллат халқарлари ўртасида тотувликка эришиш уринишлари” учун АҚШ Давлат депратментининг 2014 йилги Инсон Ҳуқуқлари Ҳимоячиси мукофоти билан тақдирланди.

Атамбаев 27 июль куни қилган баёнотида мукофотни “провокация”, дея атаб, ўзбек миллий озчилиги орасида “Қирғизистон улар учун ёмон деган фикрни” тарғиб этиш орқали хавфли “айирмачилик кайфиятини” келтириб чиқариши мумкин, дея иддао қилди.

Вашингтон келишувнинг бекор қилиниши Қирғизистонга кўрсатилаётган ёрдамни “шубҳа остига” қўйиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

64 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йилда 400дан ошиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган Ўш ва Жалолобод воқеаларидан кейин сдуланган эди.

XS
SM
MD
LG