Линклар

logo-print

АҚШ Марказий қўмондонлиги бошлиғи Тошкентга келди


АҚШ Марказий қўмондолиги бошлиғи генерал Ллойд Остин

АҚШ Марказий қўмондолиги бошлиғи генерал Ллойд Остин

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Ллойд Остин қабул қилинди.

Подробно нашрининг хабар қилишича, Тошкентга ташриф буюрган АҚШ генерали билан учрашувда Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг турли жиҳатлари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинган.

АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Памела Спратлен иштирок этган сўзлашувда Ўзбекистон томонидан ким қатнашгани хабарда акс этгани йўқ.

Ўтган ҳафта АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўрибосари Ричард Ҳоугланд ҳам Ўзбекистонга келган эди.

XS
SM
MD
LG